Дам олиш кунлари Синсиннати университетида Жамғарма ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Ахмедов Жамғарма стипендиатлари истиқомат қилаётган ётоқхоналарга ташриф буюрди. Ташрифдан мақсад уларнинг яшаш шароитларини ўрганиш, ўқишдан бўш вақти нималар билан шуғулланиши ва уларга яратилган қулайликлар билан яқиндан танишиш кўзда тутилганди.
Учрашув сўнгида Жамғарма раҳбарияти томонидан Синсиннати университетида таълим олаётган 10 дан ортиқ стипендиатлар учун ўзбекнинг миллий таоми ош пиширилиб, дастурхон ёзилди.

Тадбир якунида стипендиатлар уларга шундай шароитлар яратиб берилганлиги учун давлатимиз раҳбарига ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбариятига ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдирдилар. Уларга давлатимиз раҳбари, халқимиз ва Жамғарма томонидан билдирилаётган юксак ишончни оқлаб, энг замонавий билимларни эгаллаб, юртимизга қайтиб, мамлакатимизнинг ривожланиши учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этишларини таъкидладилар.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

