«Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Ахмедов ва А.Абдуллаева жорий йил 10 февраль куни АҚШнинг нуфузли университетларидан бири ҳисобланган Синсиннати университети раҳбарияти билан учрашди.
Учрашувдан мақсад мазкур университет билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, Жамғарма стипендия танловларида иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган стипендиатларни университетда таълим олишини ташкил этиш, улар учун ўқиш харажатларида чегирмалар олиш, бугунги кунда таълим олаётган стипендиатларни ўқиш мониторингини ўрганиш, уларнинг ўқиши учун барча шароитлар яратиш, шунингдек, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга доир икки томонлама меморандум имзолаш режалаштирилган.
Маълумот учун: Синсиннати университети 1819 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда халқаро тан олинган университетлар ичида юқори ўринда туради. Мазкур университетда 44 000 мингга яқин талабалар таҳсил олади. Университет муҳандислик, иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви, ИТ технологиялари, биоинженерия,тиббиёт каби устувор соҳаларда мутахассислар тайёрлашда этакчи университет ҳисобланади.

Учрашувда Ж.Ахмедов томонидан мазкур университетда 2022 йилдан бошлаб Жамғарманинг барча таълим дастурлари асосида таълим оладиган стипендиатлари учун ўқиш харажатларида чегирмалар бериш юзасидан, шунингдек, қисқа муддатли икки ҳафтадан бир ойгача бўлган муддатларда давлат хизматчиларини стажировка ўтиш дастурларини ташкил этиш юзасидан таклифлар киритилди. Цинциннати университети раҳбарияти мазкур таклифларни қўллаб қувватлаган ҳолда ушбу йўналишларда Жамғарма билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

