«Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Ахмедов ва А.Абдуллаева жорий йил 9 февраль куни АҚШнинг нуфузли университетларидан бири ҳисобланган Колорадо штати университети раҳбарияти Халқаро алоқалар бўйича директори Стене Верҳулст билан учрашди.
Учрашувдан мақсад мазкур университет билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, Жамғарма стипендия танловларида иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган стипендиатларни университетда таълим олишини ташкил этиш, улар учун ўқиш харажатларида чегирмалар олиш, бугунги кунда таълим олаётган стипендиатларни ўқиш мониторингини ўрганиш, уларнинг ўқиши учун барча шароитлар яратиш, шунингдек, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга доир икки томонлама меморандум имзолаш режалаштирилган.
Маълумот учун: Колорадо штати университети 1870 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда халқаро тан олинган университетлар ичида 140 ўринда туради. Мазкур университетда 35 000 мингга яқин талабалар таҳсил олади. Университет қишлоқ хўжалиги, ветеринария, юқумли касалликлар, муҳандислик, иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви, ИТ технологиялари, журналистика, қурилишни бошқариш каби устувор соҳаларда мутахассислар тайёрлашда этакчи университет ҳисобланади.
Учрашувда Ж.Ахмедов томонидан мазкур университетда 2022 йилдан бошлаб Жамғарманинг барча таълим дастурлари асосида таълим оладиган стипендиатлари учун ўқиш харажатларида чегирмалар бериш юзасидан, шунингдек, қисқа муддатли икки ҳафтадан бир ойгача бўлган муддатларда давлат хизматчиларини стажировка ўтиш дастурларини ташкил этиш юзасидан таклифлар киритилди. Колорадо штати университети раҳбарияти мазкур таклифларни қўллаб қувватлаган ҳолда ушбу йўналишларда Жамғарма билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини истиқболларини муҳокама қилган ҳолда жорий йилдан бошлаб Жамғарманинг барча таълим дастурлари асосида таълим оладиган стипендиатларнинг ҳар бирининг ўқиш харажатлари учун 20% дан чегирмалар бериш юзасидан келишувга эришилди. Шунингдек, қисқа муддатли икки ҳафтадан бир ойгача бўлган муддатларда давлат хизматчиларини стажировка ўтиш дастурларини ташкил этиш юзасидан билдирилган таклифлар қўллаб қувватланди.
Мазкур учрашувлар якунида ҳамкорлик алоқаларини истиқболларини белгиловчи, юқоридаги таклифлар ўрин олган икки томонлама ҳамкорлик ўрнатишга доир англашув меморандуми имзоланди.

Куннинг иккинчи қисмида Ж.Ахмедов айни дамда университетда таълим олаётган стипендиат билан учрашди. Учрашувдан мақсад унинг ўқиш жараёнларини мониторингини ўрганиш, келажакдаги режалари билан танишиш, ўқиш жараёнларида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдиндан аниқлаган ҳолда университет билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, Ўзбекистонни имижини мазкур университетда бирга таълим олаётган талабалар ва ўқитувчилар орасида кенг тарғиб қилиш масалалари стипендиатга тушунтирилди.
Суҳбат якунида Ж.Ахмедов стипендиат яшайдиган талабалар турар жойига ташриф буюриб уларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишди. Стипендиатлар дарсдан бўш вақтларида нималар билан шуғулланишлари юзасидан ўз таклифларини берди.«Эл-юрт умиди» жамғармаси ходимларининг иш самарадорлигини ошириш ва янги ахборот технологияларини жорий этиш бўйича замон талабларига мос техник қурилмалар ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш, уларни амалиётга татбиқ этиш.

Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

