Ўзбекистонлик шифокорлар дунёнинг турли нуқталарида фаолият юритадилар. Кимдир малака ошириш илинжида, кимдир хорижни кашф қилиш учун, яна кимдир ўз юртида қадр топмаганидан ўксиб олисга йўл олгани энди ҳеч кимга сир эмас.
Kun.uz мухбири хорижий давлатларда ишлаётган ватандош шифокорлар билан туркум интервьюларнинг навбатдагисида Буюк Британияда меҳнат қилаётган тажрибали врач Ниҳола Мадалиева билан суҳбатлашди.
– Ассалому алайкум, аввало ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз.
– Мен, Мадалиева Ниҳола, оилавий шифокорман. 2001 йилда 2-Тошкент давлат тиббиёт институтини имтиёзли диплом билан тамомлаб, 1-Тошкент давлат тиббиёт институтининг Неврология бўлимида магистратура йўналишида таҳсил олдим.
Магистратурани 2004 йилда тамомлаб, Неврология кафедрасида 2005 йилгача ассистент бўлиб ишладим. Шифокорлик стажим 15 йил. 2005 йилда Буюк Британияга оилам билан кўчиб келдим ва ўз касбим бўйича Борнмут шаҳри шифохонаси (Royal Bournemouth and Christchurch Hospitals) қошидаги Дорсетнинг хорижлик докторлари уюшмасида малака оширувчи шифокор (clinical attache) сифатида иш бошладим.
Батафсил: Kun.uz
Жамғарма Матбуот хизмати

