Жорий йилнинг 8 февраль куни Термиз давлат университети учун вебинар ташкил этилди ва "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан ҳамкорликда вебинар ташкил этилди.
Вебинарда Термиз давлат университетининг мутассади ходимлари, "Эл-юрт умиди" жамгармаси Ахборот хизмати раҳбари Мирзиё Содиқов, Профессионал кадрларни хорижда тайёрлашга бўлган эҳтиёжни ўрганиш ва прогнозлаш бўлими бошлиғи Ш. Мухаммеджанов ва Хорижда фаолият юритаётган ва қимматли тажрибага эга болган ватандошлар билан мулоқот қилиш болими бошлиги Жамол Курязов томонидан "Эл-юрт умиди" жамгармаси 2022 йил учун хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ва докторантура таълим дастурларига 420 ўринга мўлжалланган 1-очиқ стипендия танловлари ҳақида тақдимотлар ва маълумотлар берилди.

Унда 100 га яқин талабалар, магистрлар ва докторантлар иштирок этди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Мазкур вебинарни кўриш учун: https://www.youtube.com/watch?v=lQ6Dcn74Wgc
Жамғарма Ахборот хизмати

