Жорий йилнинг 8 февраль куни Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ва "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан ҳамкорликда вебинар ташкил этилди.
Вебинарда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Нурбек Хатамов, "Эл-юрт умиди" жамгармаси Ахборот хизмати раҳбари Мирзиё Содиқов, Хорижда фаолият юритаётган ва қимматли тажрибага эга болган ватандошлар билан мулоқот қилиш болими бошлиги Жамол Курязов томонидан "Эл-юрт умиди" жамгармаси 2022 йил учун хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ва докторантура таълим дастурларига 420 ўринга мўлжалланган 1-очиқ стипендия танловлари ҳақида тақдимотлар ва маълумотлар берилди.
Унда 70 га яқин талабалар, магистрлар ва докторантлар иштирок этди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Жамғарма Ахборот хизмати

