Жорий йилнинг 7 февраль куни «Эл-юрт умиди» жамғармаси раҳбарияти Тошкент М. Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг профессор-ўқитувчиларига ва талабаларига «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиясини ютиш ва қандай қилиб қатнашиши ҳақида вебинар бўлиб ўтди.
Вебинарда Жамғарма Ахборот хизмати раҳбари М.Содиқов, Профессионал кадрларни хорижда тайёрлашга бўлган эҳтиёжни ўрганиш ва прогнозлаш бўлими бошлиғи Ш. Мухаммеджанов ва Хорижда фаолият юритаётган ва қимматли тажрибага эга бўлган ватандошлар билан мулоқот қилиш бўлими бошлиғи Ж. Курёзовлар томонидан «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендия танловларини мазмун-моҳияти, ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ва қандай қилиб Жамғарма стипендиясини қўлга киритиш имкониятлари тўғрисида тақдимот қилинди.

Вебинар давомида иштирокчилар ўзларининг хорижда таълим олиш имкониятлари, танлов тартиби билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган 150 га яқин саволларга батафсил жавоблар олишди.
Жамғарма Ахборот хизмати

