Дам олиш кунлари Аризона университетида малака ошираётган Ж.Ахмедов ва А.Абдуллаева Жамғарма стипендиатлари истиқомат қилаётган ётоқхоналарга ташриф буюрди. Ташрифдан мақсад уларнинг яшаш шароитларини ўрганиш, ўқишдан бўш вақти нималар билан шуғулланиши ва уларга яратилган қулайликлар билан яқиндан танишиш кўзда тутилганди.
Учрашув сўнгида Жамғарма раҳбарияти томонидан Аризона университетида таълим олаётган 30дан ортиқ стипендиатлар учун ўзбекнинг миллий таоми ош пиширилиб, дастурхон ёзилди.

Тадбир якунида стипендиатлар уларга шундай шароитлар яратиб берилганлиги учун давлатимиз раҳбарига ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбариятига ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдирдилар. Уларга давлатимиз раҳбари, халқимиз ва Жамғарма томонидан билдирилаётган юксак ишончни оқлаб, энг замонавий билимларни эгаллаб, юртимизга қайтиб, мамлакатимизнинг ривожланиши учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этишларини таъкидладилар.



Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

