«Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Ахмедов ҳамда Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни ўрнатиш ва протокол бўлими бош мутахассиси А.Абдуллаева жорий йилнинг 4 февраль куни Аризона университети раҳбарияти билан ногиронлиги бўлган шахсларни 2022 йилда жамғарма дастурлари бўйича университетида таълим олиш имкониятларини муҳокама қилдилар .
Маълумот учун: Бугунги кунда Аризона университетида бутун дунёдан 3800 дан ортиқ талабалар бакалавриат, магистратура ва докторантура таълим дастурлари бўйича таълим олмоқдалар. Улар учун барча тенг шароитлар яратилган.
Учрашувдан мақсад «Эл-юрт умиди» жамғармаси раҳбарияти 2022 йилда Ногиронлиги бўлган шахсларни Жамғарма стипендиатларини Аризона университетида таълим олишини ташкил этиш юзасидан университет раҳбарияти билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Аризона университети раҳбарияти «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали таълим олиш учун келадиган Ногиронлиги бўлган шахслар, Жамғарма стипендиатлари учун барча қўшимча қулайликлар, жумладан улар учун алоҳида қарайдиган мутахассисларни бириктириш , таълим олиш жараёнларида соғлом талабалар билан тенг шароитларни яратиш Аризона университети томонидан амалга оширилиши келишиб олинди.
Шунингдек, Ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Хорижий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинганлиги ёки шартли қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат олиш юзасидан ҳамкорликда вебинарлар ташкил этишга келишилди.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси раҳбарияти Аризона университетида Ногиронлиги бўлган шахслар учун яқиндан ёрдам кўрсатадиган марказ фаолияти билан танишди. Бу марказда талабалар таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, психологик кўмак кўрсатилиши, энг сўнги технологиялар билан жиҳозланганлиги алоҳида таассурот қолдирди.

Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

