«Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж. Ахмедов жорий йилнинг 4 февраль куни Ўзбекистонни хорижда имижини Жамғарма стипендиатлари кўмагида янада кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида Аризона университетида таълим олаётган 30 дан ортиқ стипендиатлар билан давра суҳбати ўтказди.
Учрашувда хорижда таълим олаётган Жамғарма стипендиатлари учун байрам кунлари муносабати билан турли хилдаги давра суҳбатлари ташкил этиш;

Жамғарма стипендиатлари кўмагида Ўзбекистонни хорижда имижини янада кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида ўзи таълим олаётган университетда Ўзбек маданияти ва қадриятлари кунларини ташкил этиши юзасидан «Эл-юрт умиди» жамғармаси раҳбарияти ўзининг таклифларини берди.
Учрашув савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилди, стипендиатлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни олдилар, таклифлари ва фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этдилар.

Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

