Жорий йилнинг 3 февраль куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати Мўсинова Гуласалхон Тошкент давлат техника университети профессор-ўқитувчиларига ва талабаларига «Эл-юрт умиди» жамғараси стипендиясини ютиш ва Германияда докторантура дастурида таҳсил олиш бўйича онлайн-семинар ўтиб берди.
Вебинарда Мўсинова Гуласалхон томонидан «Эл-юрт умиди» жамғараси стипендия танловларини мазмун-моҳияти, ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ва қандай қилиб Жамғарма стипендиясини қўлга киритиш имкониятлари тўғрисида тақдимот қилинди.
Вебинар давомида иштирокчилар ўзларининг хорижда таълим олиш имкониятлари, танлов тартиби билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган 50 га яқин саволларга батафсил жавоблар олишди.
Эслатиб ўтамиз, “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати Мўсинова Гуласалхон муҳандислик иши соҳаси бўйича Германиянинг Technische Universität Dresden университетининг докторантура дастурида таҳсил олмоқда.
Жамғарма Ахборот хизмати

