Бугунги кунда Америка Қўшма Штатларининг Аризона университетида малака ошираётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ахмедов Жавохир Жамолович ҳамда Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни ўрнатиш ва протокол бўлими бош мутахассиси Абдуллаева Альбина Эргашевнани жорий йилнинг 3 февраль кунлари Аризона университетида таълим олаётган 30 дан ортиқ стипендиатлар билан учрашди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатларининг хориждаги нуфузли университетлар, илмий марказлар ва инновацион компанияларида таълим таълим олиш жараёнларини доимий мониторингини амалга ошириш белгиланган.
Учрашувдан мақсад “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан доимий мулоқот ўрнатиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва кўмаклашиш уларнинг келажакдаги режаларини билиш ўртоқлашиш, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали стипендиатларга яқиндан ёрдам бериш ва доимий мулоқотни йўлга қўйиш, ўқишни тугатгандан сўнг уларни давлат хизматига жалб этиш борасида барча шарт-шароитларни яратиб бориш мақсад қилинган.

Хорижда таълим олаётган Жамғарма стипендиатлари учун байрам кунлари муносабати билан турли хилдаги давра суҳбатлари ташкил этиш;
Жамғарма стипендиатлари кўмагида Ўзбекистонни хорижда имижини янада кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида ўзи таълим олаётган университет, илмий-марказ ва инновацион компанияларда Ўзбек маданияти ва қадриятлари кунларини ташкил этиши;
Хорижда таълим олаётган стипендиатлар мутахассислиги бўйича мамлакатимизда соҳалар кесимида иқтисодиётни ривожланиши учун хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини тақдим этиб бориш;
Жамғарма стипендиатлари “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти ва жамоасига ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдириб, уларга билдирилган юксак ишончни оқлаб, хориждаги илғор билим ва тажрибани ўзлаштириб, юртимизга қайтиб мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторига қўшилиши учун бор куч имкониятларини сафарбар этишларини таъкидлаб ўтдилар.
Учрашув савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилди, стипендиатлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни олдилар, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари ва фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этдилар.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

