Жорий йилнинг 28 январь куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда Жамғарманинг бакалавриат, магистратура ва докторантура таълим дастурлари асосида хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда таълим олишни ташкил этиш, профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган янги авлод кадрларини 2022 йилги 1-стипендия танловларига кенг жалб этиш мақсадида вебинар ўтказилди.
Zoom платформаси орқали ўтказилган ушбу онлайн вебинарда 1000 дан ортиқ иштирокчилар, жумладан, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж. Ахмедов, Хорижда фаолият юритаётган ва қимматли тажрибага эга бўлган ватандошлар билан мулоқот қилиш бўлими бошлиғи Ж.Курёзов, вазирлик раҳбарияти ҳамда вазирлик тизимидаги мутахассислар, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари ва талабалар иштирок этдилар.
Вебинарда Ж. Ахмедов томонидан 2022 йилги 1-стипендия танловларини мазмун-моҳияти, ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ва қандай қилиб Жамғарма стипендиясини қўлга киритиш имкониятлари тўғрисида тақдимот қилинди.
Вебинар давомида иштирокчилар Жамғарма раҳбариятига ўзларининг хорижда таълим олиш имкониятлари, танлов тартиби билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган 100га яқин саволларга батафсил жавоблар олишди.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

