Жорий йилнинг январь ойида “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Ж.Ахмедов, Таълим дастурлари бўйича стипендия танловларини ташкил этиш бўлими бошлиғи И.М.Турсунқулов ва Хорижда фаолият юритаётган қимматли тажрибага эга бўлган ватандошлар билан мулоқот қилиш бўлими бошлиғи Курёзов Жамол ҳамда АҚШнинг Вайоминг университети Глобал Ҳамкорлик бўйича проректори, делегация раҳбари Айседор Хелфготт, Хаб номидаги Атроф-муҳит ва табиий ресурслар мактаби раҳбари Джон Копровски, Халқаро ҳамкорлик бўйича масъул ходими ва геофизика кафедраси раҳбари Дилноза Хасилова ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Вайоминг университети 1886 йилда ташкил топган. 9 та коллеж ва мактабларни ўз ичига олади. Университетда АҚШнинг барча штатлари ва дунёнинг 90 та давлатидан 12 мингдан ортиқ талабалар таҳсил олади. Дунёнинг энг нуфузли 1000 университети қаторига киради. Мазкур университет ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиий ресурслар мактаби “Экологик тизимлар ҳақидаги фан”, “Атроф-муҳит ва табиий ресурслар”, “Табиатда рекреация ва туризмни бошқариш”, “Атроф-муҳит ва табиий ресурслар соҳасидаги ҳуқуқ каби таълим йўналишларини таклиф қилади.
Шунингдек, Жамғарма томонидан вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотларнинг тўғридан-тўғри мақсадли буюртмалари асосида истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар, жумладан иқтисод, менежмент, геология, иқлим ва экология, сув ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда ички туризмни ривожлантириш каби бугунги кундаги устувор ҳисобланган соҳаларда давлат хизматчилари учун қисқа муддатли малака ошириш ва стажировка ўтиш курсларини ташкил қилиш, АҚШнинг давлат муассасаларида, нуфузли корхона ва инновацион компанияларида амалиёт ўташига имконият яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида АҚШнинг Вайоминг университети Глобал Ҳамкорлик бўйича проректори, делегация раҳбари Айседор Хелфготт университетнинг қисқача тарихи ва эришилган ютуқлар ҳақида маълумот бериб ўтди. Шунингдек, Айседор хоним Жамғарма билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини таъкидлаб ўтди
Мулоқот сўнгида Вайоминг университети раҳбарияти Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириб, келгусида Ўзбекистоннинг таълим соҳасини ривожлантиришга ёрдам беришини таъкидлаб ўтди. Томонлар учрашув якунида ҳамкорликда ташрифлар амалга оширишга ва меморандум имзолашга келишиб олдилар.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

