Жорий йилнинг 21 январь куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Жамғарманинг бакалавриат, магистратура ва докторантура таълим дастурлари асосида хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда таълим олишни ташкил этиш, профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган янги авлод кадрларини 2022 йилги 1-стипендия танловларига кенг жалб этиш мақсадида вебинар ўтказилди.
Ушбу вебинарда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари У.У.Шарифоджаев ҳамда вазирликнинг мутасадди ходимлари, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж. Ахмедов, ҳамда вилоятлар ва туманлардаги Халқ таълими бошқармалари раҳбарлари ва ходимлари, мактаб директорлари, педагог ўқитувчилар, битирувчилар, шунингдек, вазирликнинг ижтимоий тармоқлар орқали ташкил этилган онлайн трансляцияда 50 мингга яқин жонли обуначи кузатувчилар вебинарда иштирок этдилар.

Вебинарда Ж. Ахмедов томонидан 2022 йилги 1-стипендия танловларини мазмун-моҳияти, ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ва қандай қилиб Жамғарма стипендиясини қўлга киритиш имкониятлари тўғрисида тақдимот қилинди.
Вебинар давомида иштирокчилар Жамғарма раҳбариятига ўзларининг хорижда таълим олиш имкониятлари, танлов тартиби билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган 100га яқин саволларга батафсил жавоблар олишди.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

