Мамлакатимизда сўнгги беш йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг кўлами, шиддати ва кенг қамрови билан нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик сиёсатчи ва мутахассисларнинг ҳам эътиборини тортмоқда. Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиздаги янгиланиш ва ислоҳотлар ҳақида сўз кетганда жаҳон ҳамжамияти “Янги Ўзбекистон” деган иборани тилга олмоқда. Бундай эътироф ҳеч муболағасиз юртимиздаги шиддатли ўзгаришларга берилган муносиб баҳодир.
2022 йил 22 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да Эл-юрт умиди” жамғармасининг стипендиати, Ёнсей университети докторанти Улуғбек Турсунов ҳамкорлигида “Потенциал натижа моделлари ва замонавий иқтисодий-ижтимоий тадқиқотларда уларнинг тутган ўрни” мавзусида вебинар ташкил этилади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ахборот хизмати раҳбари М. Содиқов ва Хорижда фаолият юритаётган ва қимматли тажрибага эга бўлган ватандошлар билан мулоқот қилиш бўлими бошлиғи Курёзов Жамол олиб боришади.
Вебинарда олий таълим муассасалари раҳбар ҳодимлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари, мустақил изланувчилар, магистрантлар, талабалар ҳамда барча қизиқувчилар иштирок этишлари мумкин.
Жамғарма Ахборот хизмати

