“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати Испаниянинг Ла-Корунья университетида PhD босқичида таҳсил олаётган Элмурод Қуриёзов томонидан таҳсил олаётган университетида Ўзбекистон ҳақида ўтказилган тушунтириш-тарғибот тақдимоти ўз маҳсулини берди
Юртимиз ҳақида қизиқиб янада кўпроқ маълумотлар олган бир гуруҳ испан талаба ва ишчи-ходимлар яқинда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан хориждаги ватандошлар ва Ўзбекистон ҳаётига қизиққан чет эллик фуқаролар учун ўтказилган “Сиз Ўзбекистонни биласизми?” халқаро онлайн-викторинада қатнашиб, уч нафари совринли ўрин ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Жамғарма Ахборот хизмати

