Муддати: 2022 йил 28 февраль
Туркия Маданият ва туризм вазирлиги қошидаги хopuжлик тypклаp вa қавм жамиятлар идораси (Yurtdışı Türkler ve Akraba Topluluklar Başkanlığı - YTB) ҳамкорлик дастури доирасида “Туркия битирувчисининг мукофотлари” дастурини тақдим этади. Ушбу дастур Туркия университетлари битирувчилари орасидан юқори даражали ташаббусларни мукофотлаш мақсадида жорий этилган. Номзодлар “Илмий-академик фаолият соврини”, “Иқтисодиёт ва тадбиркорлик соврини”, “Журналистика ва медиа соҳаси учун соврин”, “Маданият-санъат фаолияти соврини”, “Спорт соҳаси учун соврин”, “Бир умрлик шараф соврини” сингари 6 тасниф учун Туркия битирувчилари томонидан шахсан мурожаат қилиш мумкин бўлганидек, бирон бошқа жисмоний ёки юридик шахс томонидан номзод кўрсатилиши ҳам мумкин.
Мурожаатлар 2022 йил 28 февралга қадар қуйидаги веб-саҳифалари орқали қабул қилинади: www.turkiyemezunlari.gov.tr ёки http://url.ytb.gov.tr/bb2
Батафсил маълумотни юқорида келтирилган веб-саҳифаларидан олишингиз мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

