Муддати: 2022 йил 10 январь – 20 февраль
Туркиянинг хopuжлик тypклаp вa қавм жамиятлар идораси (Yurtdışı Türkler ve Akraba Topluluklar Başkanlığı - YTB) ҳамкорлик дастури доирасида Туркияда таълим олиш учун грантлар тақдим этади. Ушбу грант дастури Туркиянинг халқаро талабалар учун молиялаштириладиган олий таълим стипендияси бўлиб, бакалавриат, магистратура ва докторантура босқичларида ва мустақил тадқиқотчилар учун университетларда таълим олиш учун имконини беради.
Маълумот учун : Грант Туркия университетларига жойлаштириш, ойлик стипендия, университет тўловлари, тиббий суғурта, ётоқхона, турк тили курси, халқаро авиачипта, академик ва маданий дастурларни ўз ичига олади.
Мурожаатлар 2022 йил 20 февралга қадар қуйидаги веб-саҳифалари орқали қабул қилинади: www.turkiyeburslari.gov.tr ва www.tbbs,turkiyeburslari. gov.tr
Батафсил маълумотни юқорида келтирилган веб-саҳифаларидан олишингиз мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

