Сана ва 2022 йил 13 январь куни
Вақти: 18.00 да бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 13 январь куни соат 18.00 да Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамкорлигида нуфузли университетларида таълим олаётган Жамғарма стипендиатлари билан онлайн видеомулоқот ўтказилади.
Учрашувдан мақсад Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатларидан фикр ва мулоҳазаларини ўрганиш, таклифларини умумлаштириш ва тегишли тартибда раҳбариятга етказиш ҳамда улар билан доимий мулоқот олиб бориш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва кўмаклашиш уларнинг келажакдаги режаларини билиш ўртоқлашиш, ўқишни тугатгандан сўнг уларни давлат хизматига жалб этиш борасида барча шарт-шароитларни яратиб бориш мақсад қилинган.
Жамғарма Ахборот хизмати

