Жорий йилнинг 10 январь куни “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетига “Эл-юрт умиди” жамғармасининг (бакалавриат, магистратура ва докторантура) таълим дастурлари асосида хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда таълим олишини ташкил этиш, профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб ҳақида вебинар бўлиб ўтди.
Ушбу вебинарда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж. Ахмедов, Жамғарма Ахборот хизмати раҳбари М.Содиқов, Таълим дастурлари бўйича стипендия танловларини ташкил этиш бўлими бошлиғи И.Турсункулов ва Стипендиатларни ишга жойлаштириш ва уларнинг меҳнат фаолияти мониторингини юритиш бўлими бошлиғи Н. Қорабоев ҳамда “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети профессор-ўқитувчилари, ёш тадқиқотчилари, талабалари иштирок этдилар.
Жамғарма стипендия танловларини мазмун-моҳияти, ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ва қандай қилиб Жамғарма стипендиясини қўлга киритиш мумкинлиги тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Вебинардан кўзланган мақсад иқтидорли ва истиқболли, айниқса республиканинг барча ҳудудларидан ёш мутахассисларни излаб топиш ва танлашга қаратилган фаолиятни тубдан такомиллаштириш ва янада модернизациялаш, уларни “Эл-юрт умиди” жамғармасининг (бакалавриат, магистратура ва докторантура) таълим дастурлари асосида хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда таълим олишини ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 октябрида “Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5270-сонли қарорида “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларидаги 50 нафар истиқболли мутахассисларни 2022-2026 йиллар давомида хориждаги нуфузли таълим муассасаларида 10 нафарини докторантура (PhD) ва 40 нафарини магистратура дастури орқали ўқитиш масалалари ёшларга тушунтирилди.
Вебинар давомида иштирокчилар Жамғарма раҳбариятига ўзларининг хорижда таълим олиш имкониятлари, танлов тартиби билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олишди.
Жамғарма Ахборот хизмати

