Ватанга муҳаббат, ота-онага, эл-юртга беминнат хизмат қилиш, уларнинг олдидаги фарзандлик бурчини сидқидилдан адо этиш шу орзуларнинг энг улуғларидан саналади. Бу орзуга эришиш учун инсон болаликдан бошлаб ўз олдига аниқ мақсад қўйиб, зарур билим, кўникма ва ҳунарларни эгаллаши, жисмонан бақувват, руҳан соғлом бўлмоғи лозим.
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипедиатлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Учрашувдан мақсад “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан доимий мулоқот ўрнатиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва кўмаклашиш уларнинг келажакдаги режаларини билиш ўртоқлашиш, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали стипендиатларга яқиндан ёрдам бериш ва доимий мулоқотни йўлга қўйиш, ўқишни тугатгандан сўнг уларни давлат хизматига жалб этиш борасида барча шарт-шароитларни яратиб бориш мақсад қилинган.

Мулоқот якунида бундай учрашувлар ҳар чоракда ўтказилиши ва бу тадбирларда барча фаол иштирок этишига келишиб олинди.

Жамғарма Ахборот хизмати

