Муддати: 2022 йил 15 февраль
Бруней-Даруссалом ҳукумати 2022-2023 ўқув йилида Ўзбекистон вакилларига қуйидаги университетларда бакалавриат ва магистратура дастурларида таҳсил олиш учун грантлар таклиф этади:
- Бруней-Даруссалом университети;
- Султон Шариф Али номидаги Ислом университети;
- Бруней технология университети;
- Бруней политехника университети;
- Диний ўқитувчиларни тайёрлайдиган университет коллежи.
Таълим гранти ўқиш, яшаш, овқатланиш, халқаро авиачипталар ва ўқув материаллари билан боғлиқ харажатларни ҳамда тиббий суғурта ва стипендияни ўз ичига олади. Батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин:
http://www.mfa.gov.bn/Pages/bdgs/bdgs2022.aspx.
Ўқув йили 2022 йил июль-август ойларида бошланади. Аризалар (намуна илова қилинмоқда) 2022 йилнинг 15 февралга қадар applybdgs2022@mfa.gov.bn электрон почта манзилига юборилиши талаб этилади.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

