Жорий йилнинг 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорнинг биринчи ўринбосари О. Хасанов, Жамғарма ижрочи директорининг ўринбосари в.б. Ж. Ахмедов ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари масъуллари иштирокида Жамғарманинг хорижда таълим олаётган стипендиатлари билан ZOOM платформаси орқали видеомулоқот ўтказилди.
Видеомулоқот давомида “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати Абдуллажонов Умиджон Қодиржон ўғли АҚШнинг Аризона университетида бўлиб ўтган математика бўйича олимпиядада 1 ўринни эгаллади, жорий йил 18 декабрь куни муваффақиятли 1 ўринни эгаллаганлини таъкидлади. О. Хасанов мулоқот давомида стипендиатни самимий табрилаб, мамлакатимизга қайтгандан сўнг давлат хизматига, вазирлик ва идораларга ишга жалб қилиш юзасидан таклиф билдирди.

Шунингдек, О. Хасанов шундай фарзандни тарбиялаган стипендиатнинг Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Буруматут қишлоғида истиқомат қилувчи ота-онасига ташаккурнома ва маиший техника буюмлари миннатдорчилик совғаси сифатида юборди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси жамоаси Жамғарма Абдуллажонов Умиджон Қодиржон ўғли билан фахрланади ва келгуси ишларига муваффақият тилайди!
Маълумот учун:
2021 йилда Абдуллажонов Умиджон Қодиржон ўғли “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати мақомига сазовор бўлган.
Жамғарма Ахборот хизмати

