Юртимизда сўнги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг кўлами, шиддати ва кенг қамрови билан нафақат барчамизни, балки хорижлик сиёсатчи ва мутахассисларнинг ҳам эътиборини тортмоқда. Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиздаги янгиланиш ва ислоҳотлар ҳақида сўз кетганда жаҳон ҳамжамияти “Янги Ўзбекистон” деган иборани тилга олмоқда. Бундай эътироф ҳеч муболағасиз юртимиздаги шиддатли ўзгаришларга берилган муносиб баҳодир.
Жорий йилнинг 17 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорнинг биринчи ўринбосари О. Хасанов, Жамғарма ижрочи директорининг ўринбосари в.б. Ж. Ахмедов ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари масъуллари иштирокида Жамғарманинг хорижда таълим олаётган стипендиатлари билан ZOOM платформаси орқали видеомулоқот ўтказилди.
Маълумот учун: 2018-2020 йиллар мобайнида жами 282 нафар иқтидорли ва истиқболли ёшларимиз Европа қитъасидаги ривожланган давлатларнинг таълим муассасалари ва илғор компанияларида таълим олиб, уларнинг 276 нафари ватанимизга қайтиб, вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда таълим муассасаларида ўзларининг меҳнат фаолиятларини олиб бормоқда.
Жорий йилнинг январь-март ойларида ўтказилган Жамғарманинг
2021 йилдаги биринчи стипендия танловида магистратура дастури бўйича
1 та, докторантура 6 та, стажировка 60 та ва малака ошириш 48 та, жами
115 нафар стипендиатлар ғолиб деб топилиб, бугунги кунга келиб, уларнинг 70 нафари дунёнинг ривожланган мамлакатларига ва 12 нафари Европанинг етакчи давлатларига таълим олиш ҳамда стажировка ўтиш учун юборилган.

Жумладан, Буюк Британияга -3 нафар, Италияга - 1 нафар, Белгия -
2 нафар, Германия -3 нафар, Испания -1 нафар, Литва -1 нафар ва Словения давлатида -1 нафар стипендиатлар таҳсил олмоқда.
Жамғарманинг 2021 йилдаги 350 ўринга мўлжалланган навбатдаги стипендия танлови натижаларига кўра 78 нафар номзодлар, жумладан,
31 нафари бакалавриат, 38 нафари магистратура ва 9 нафари докторантура таълим дастурлари бўйича ғолибликни қўлга киритиб, “Жамғарма стипендиати” деган номга сазовор бўлишди. Бугунги кунга келиб уларнинг
29 нафари Европанинг ривожланган давлатларига таълим олиш учун юборилган.
Жумладан Буюк Британияда – 16 нафар, Италияда – 4 нафар, Белгияда - 2 нафар, Германияда – 4 нафар, Голландияда – 1 нафар, Испанияда – 1 нафар ҳамда Францияда – 1 нафар стипендиатлар таҳсил олмоқда.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгашининг 2021 йил
30 сентябрдаги қарорига мувофиқ 272 ўринга мўлжалланган навбатдаги
3-стипендия танловида жами 141 нафар номзодлар, жумладан, 56 нафар бакалавриат, 67 нафар магистратура ва 18 нафар докторантура таълим дастурлари бўйича ғолибликни қўлга киритган.
2021 йилдаги 3-стипендия танлови ғолиблари Европанинг қуйидаги давлатларда таълим оладилар, жумладан Буюк Британияда 19 нафари, Италияда 7 нафари, Голландия 1 нафар ҳамда Францияда 2 нафар стипендиатлар таҳсил олмоқда.
Бугунги кунда бакалавриат таълим дастури бўйича 11 нафар, магистратура таълим дастури бўйича 44 нафар, докторантура таълим дастури бўйича 18 нафар, малака ошириш дастури бўйича 1 нафар, стажировка ўташ дастури бўйича 2 нафар, жами 76 нафар стипендиатлар Европанинг ривожланган давлатларида таълим олишни давом эттирмоқда.
Видеомулоқот давомида “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан доимий мулоқот ўрнатиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва кўмаклашиш ҳамда келажакдаги режаларини билиш ўртоқлашиш, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали доимий мулоқот олиб бориш ва уларни доимий мониторинг қилиб бориш тўғрисида келишиб олинди.
Хорижда таълим олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари учун мамлакатимизнинг расмий байрам кунлари муносабати билан Ўзбекистоннинг хориждаги элчихонаси кўмагида турли хилдаги давра суҳбатлари ташкил этиш;
Жамғарма стипендиатлари томонидан Ўзбекистонни хорижда имижини янада кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида ўзи таълим олаётган университет, илмий-марказ ва инновацион компанияларда Ўзбек маданияти ва қадриятлари кунларини ташкил этишда Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва консуллик идоралари яқиндан ёрдам беришини таъминлаш;
Хорижда таълим олаётган стипендиатлар мутахассислиги бўйича мамлакатимизда соҳалар кесимида иқтисодиётни ривожланиши учун хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини тақдим этиб бориш;
Хорижда нуфузли университетларда таълим олаётган Жамғарма стипендиатлари республикамиз олий таълим муассасалари ва хорижий университетлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашиш ҳамда республикамизда ОТМларида таълим олаётган битирувчилар учун онлайн вебинарлар ўтказиш каби бир қатор муҳим масалаларда Жамғарма стипендиатлари яқиндан ёрдам беришларини таъкидлашди.
Мазкур видеомулоқот қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, стипендиатлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни олдилар. Шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар. Ушбу видеомулоқотда Ўзбекистон Республикасининг Европа давлатларидаги
10 ортиқ дипломатик ваколатхоналари масъуллари, етакчи хорижий университетларда таҳсил олаётган жами 80 га яқин Жамғарма стипендиатлари иштирок этди.
Жамғарма Ахборот хизмати

