Жорий йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорнинг биринчи ўринбосари О. Хасанов, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари масъуллари, Жамғарма ижрочи директорининг ўринбосари в.б. Ж. Ахмедовлар Жамғарманинг Осиё-Тинч океани минтақаси ва МДҲ мамлакатларида таҳсил олаётган стипендиатлари билан видеомулоқот учрашуви бўлиб ўтди.
Видеомулоқот давомида “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати Ғайбуллаев Абдулазиз Ғофуржон ўғли Жанубий Кореянинг Kumoh National Institute of Technology университетининг Компьютер инжиниринг cоҳаси бўйича PhD дастурини жорий йил 16 декабрь куни муваффақиятли ҳимоя қилганлигини таъкидлади. О. Хасанов мулоқот давомида стипендиатни илмий ишини муваффақиятли ҳимоя қилгани билан табриклаб, мамлакатимизга қайтгандан сўнг давлат хизматига, вазирлик ва идораларга ишга жалб қилиш юзасидан таклиф билдирди.
Шунингдек, О. Хасанов шундай фарзандни тарбиялаган стипендиатнинг Наманган вилояти Чуст тумани Варзик қишлоғида истиқомат қилувчи ота-онасига ташаккурнома ва маиший техника буюмлари миннатдорчилик совғаси сифатида юборди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси жамоаси Жамғарма стипендиати Ғайбуллаев Абдулазиз Ғофуржон ўғли билан фахрланади ва келгуси ишларига муваффақият тилайди!
Маълумот учун:
2018 йилда Ғайбуллаев Абдулазиз Ғофиржон ўғли “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати мақомига сазовор бўлган.
Жамғарма Ахборот хизмати

