Мамлакатимизда сўнгги беш йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг кўлами, шиддати ва кенг қамрови билан нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик сиёсатчи ва мутахассисларнинг ҳам эътиборини тортмоқда. Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиздаги янгиланиш ва ислоҳотлар ҳақида сўз кетганда жаҳон ҳамжамияти “Янги Ўзбекистон” деган иборани тилга олмоқда. Бундай эътироф ҳеч муболағасиз юртимиздаги шиддатли ўзгаришларга берилган муносиб баҳодир.
Жорий йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорнинг биринчи ўринбосари О. Хасанов, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари масъуллари, Жамғарма ижрочи директорининг ўринбосари в.б.
Ж. Ахмедов хорижда таҳсил олаётган Жамғарма стипендиатлари билан видеомулоқот ўтказилди.
Шунингдек, учрашувда Жамғарма томонидан стипендиатларни ишга жойлаштириш ва уларнинг меҳнат фаолияти мониторингини юритиш бўлими бошлиғи Н. Қорабоев ва Жамғарма Ахборот хизмати М. Содиқов иштирок этишди.
Видеомулоқот давомида “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан доимий мулоқот ўрнатиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва кўмаклашиш ҳамда келажакдаги режаларини билиш ўртоқлашиш, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали доимий мулоқот олиб бориш ва уларни доимий мониторинг қилиб бориш тўғрисида келишиб олинди.
Хорижда таълим олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари учун мамлакатимизнинг расмий байрам кунлари муносабати билан Ўзбекистоннинг хориждаги элчихонаси кўмагида турли хилдаги давра суҳбатлари ташкил этиш;
Жамғарма стипендиатлари томонидан Ўзбекистонни хорижда имиджини янада кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида ўзи таълим олаётган университет, илмий-марказ ва инновацион компанияларда Ўзбек маданияти ва қадриятлари кунларини ташкил этишда Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва консуллик идоралари яқиндан ёрдам беришини таъминлаш;
Хорижда таълим олаётган стипендиатлар мутахассислиги бўйича мамлакатимизда соҳалар кесимида иқтисодиётни ривожланиши учун хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини тақдим этиб бориш;
Хорижда нуфузли университетларда таълим олаётган Жамғарма стипендиатлари республикамиз олий таълим муассасалари ва хорижий университетлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашиш ҳамда республикамизда ОТМларида таълим олаётган битирувчилар учун онлайн вебинарлар ўтказиш каби бир қатор муҳим масалаларда Жамғарма стипендиатлари яқиндан ёрдам беришларини таъкидлашди.
Мазкур видеомулоқот қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, стипендиатлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни олдилар. Шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар. Ушбу видеомулоқотда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги
10 ортиқ дипломатик ваколатхоналари масъуллари, етакчи хорижий университетларда таҳсил олаётган жами 100 га яқин Жамғарма стипендиатлари иштирок этди.
Жамғарма Ахборот хизмати

