2021 йил 15 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Президент мактабида Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси очиқ стипендия танловлари тартиби билан боғлиқ янгиликларни мактаб битирувчилари, ўқитувчилари орасида кенг тарғиб этишга қаратилган учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашувда Тошкент шаҳридаги Президент мактаби битирувчилари, масъул раҳбарлари ва хорижий давлатларда ўқиш истагини билдирган ёшлар иштирок этишди.

Ушбу учрашувда “Эл-юрт умиди” жамғармаси директор ўринбосари в.б. Ж. Ахмедов сўзга чиқиб, Жамғарма стипендия танловларини мазмун-моҳияти, ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ва қандай қилиб Жамғарма стипендиясини қўлга киритиш мумкинлиги тўғрисида тақдимот ўтказди.
Ушбу учрашувдан кўзланган мақсад иқтидорли ва истиқболли ёшларни “Эл-юрт умиди” жамғармасининг таълим дастурлари асосида хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда таълим олишини ташкил этиш, профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этишга қаратилган.
Учрашув давомида иштирокчилар хорижий таълим дастурлари бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олишди.

Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

