2020 йил 17 июнь Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендияларига қандай эга бўлиш мумкин?" мавзусидаги вебинарни кўриш мавзусида онлайн вебинари ташкил этди.
Мақсадли аудитория: Халқаро нуфузли университетларда таҳсил оламан деган ёшлар, илмий тадқиқот ишини чет элда давом эттирмоқчи бўлган илмий ходимлар бўлиб, улардан 2300 кишинг яқин рўйхатдан ўтган эди.
Вебинарнинг асосий мақсади - 2020 йилдан бошлаб "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендия танловларида катта ўзгаришлар кутилмоқда. Танловларда кимлар ва қандай талаблар асосида иштирок этадилар, танлов жараёни қандай соддалаштирилмоқда - бу ва бошқа муҳим саволларга жавобларни "Эл-юрт умиди" жамғармаси раҳбар ва масъул ходимларидан тўғридан-тўғри берилди.

Мазкур вебинар ZOOM конференц-алоқа тизими орқали ташкил этилиб, унда спикерлар сифатида “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори А. Бекмурадов, Ахборот-тахлил булими бошлиғи Ж. Ахмедов, Хорижда таълим олишни ташкил этиш бўлими бошлиғи С. Асқаров, Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бошлиғи Т. Оққулов ва Халқаро алоқалар ва протокол бўлими бошлиғи М.Содиқов иштирок этдилар.
Вебинарда 700 дан ортиқ Zoom орқали ва 250 дан ортиқ YouTube орқали ОТМлар ректорлари, проректорлари, деканлари, кафедралар мудирлари, профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчилар ва халқаро нуфузли университетларда таҳсил оламан деган ёшлар фаол иштирок этдилар, ҳамда барча қизиқувчи тадбир давомида иштирокчиларнинг 100 га яқин саволлари атрофида халқаро онлайн мулоқотлар ташкил этилди.
Вебинар давомида иштирокчиларга Жамғарма фаолияти, мақсадлари ва таълим дастурлари бўйича, ҳамда жамғарманинг стипендия дастурларида талабларини ва қандай қилиб ғолиб бўлишни алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирнинг сўнггида “Эл-юрт умиди» жамғармаси келгусида шундай вебинарлар, видеомулоқотлар ва тадбирлар ўтилиши бўйича таклифлар берилди ва стипендия танловлари бўйича навбатдаги тадбирлар режалаштирилди.
"Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендияларига қандай эга бўлиш мумкин?" мавзусидаги вебинарни кўриш:
https://www.youtube.com/channel/UC51BiKIvfQSuY0-kEYoRJfA.
Вебинарнинг тақдимотини юклаб олиш.
Жамғарма Матбуот хизмати

