Жорий йилнинг 10 декабрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари томонидан Тошкент давлат шарқшунослик университети билан ҳамкорликда университет ходимлари ва талабалари учун давра суҳбати ташкил этилди!
Давра суҳбати давомида “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти, стипендия танловлари ва хорижда таълим олиш дастурлари тўғрисида тақдимот тадбири бўлиб ўтди.
Шунингдек, университет ходимлари ва талабалари ўзларини қизиқтирган саволларига Жамғарма вакилларидан жавоб олишди.

Жамғарма Ахборот хизмати

