Мамлакатимизда сўнгги беш йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг кўлами, шиддати ва кенг қамрови билан нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик сиёсатчи ва мутахассисларнинг ҳам эътиборини тортмоқда. Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиздаги янгиланиш ва ислоҳотлар ҳақида сўз кетганда жаҳон ҳамжамияти “Янги Ўзбекистон” деган иборани тилга олмоқда. Бундай эътироф ҳеч муболағасиз юртимиздаги шиддатли ўзгаришларга берилган муносиб баҳодир.
Сўнгги йилларда кўплаб ватандошларимиз иқтисодиётимиз, ижтимоий соҳа, илм-фан, маданият, спорт ва бошқа йўналишларни ривожлантиришга, ўзларининг тарихий Ватани — Ўзбекистоннинг имиджини ошириш ҳамда унинг ташқи дунё билан муносабатларини мустаҳкамлашда муносиб ва сезиларли ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
Шулардан келиб чиққан ҳолда, “Эл-юрт умиди” жамғармаси жорий йилнинг 6 декабрь куни АҚШда истиқомат қилаётган ҳамда ўз фаолиятини олиб бораётган ватандошимиз, “Northeastern Illinois” университетининг TESOL бўйича профессори Улуғбек Нурмухамедов билан ҳозирда долзарб мавзуларидан бири ҳисобланадиган "Selecting, designing appropriate reading, listening materials for EFL settings" мавзусида Инглиз тили устозлари учун онлайн вебинар бўлиб ўтди.
Мазкур вебинарда 100 га яқин иштирокчилар, хусусан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, Вестминстер университети, Тошкент фармацевтика институти, Ёджу техника институти, Самарқанд давлат университети, Фарғона давлат университети каби олий таълим муассасаларининг устозлари иштирок этдилар.
Мазкур вебинарни “Эл-юрт умиди” жамғармаси Ахборот хизмати раҳбари М. Содиқов ва Хорижда фаолият юритаётган ва қимматли тажрибага эга бўлган ватандошлар билан мулоқот қилиш бўлими бошлиғи Курёзов Жамол олиб боришди.
YouTube саҳифамизда мазкур вебинарни кўришингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=RnAxbfsYrYg
Тақдимотни юклаб олиш учун: https://docs.google.com/presentation/d/1rzkhOQ-lUt6LiBtFSfvjyPcYf3VWtfzostRyHkq0wfU/edit?usp=sharing
YouTube саҳифамизга уланишни унутманг!!!
Жамғарма Ахборот хизмати

