Мамлакатимизда сўнгги беш йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг кўлами, шиддати ва кенг қамрови билан нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик сиёсатчи ва мутахассисларнинг ҳам эътиборини тортмоқда. Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиздаги янгиланиш ва ислоҳотлар ҳақида сўз кетганда жаҳон ҳамжамияти “Янги Ўзбекистон” деган иборани тилга олмоқда. Бундай эътироф ҳеч муболағасиз юртимиздаги шиддатли ўзгаришларга берилган муносиб баҳодир.

2021 йил 10 декабрь куни куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти SI UK Uzbekistan ташкилоти ҳамкорлигида “Буюк Британияда таълим олиш” мавзусида вебинар ташкил этилади. Мазкур вебинарни SI UK Uzbekistan ташкилоти директори, ватандош эксперт Баходир Суяров, “Эл-юрт умиди” жамғармаси Ахборот хизмати раҳбари М. Содиқов ва Хорижда фаолият юритаётган ва қимматли тажрибага эга бўлган ватандошлар билан мулоқот қилиш бўлими бошлиғи Курёзов Жамол олиб боришади.
Вебинарда олий таълим муассасалари раҳбар ҳодимлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари, мустақил изланувчилар, магистрантлар, талабалар ҳамда барча қизиқувчилар иштирок этишлари мумкин.
Вебинарда қатнашувчилар белгиланган тартибда https://www.studyin-uk.uz/en/events/registration/34/ рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Мазкур вебинар Жамғарма вакиллари бошчилигида олиб борилади. Биз билан бирга бўлинг ва бизни кузатишда давом этинг!
Zoom Meeting Link
https://studyin-uk.zoom.us/j/85019250956
Жамғарма Ахборот хизмати

