Global Leadership English Challenge (GLEC) - Бирлашган Миллатлар ва Барқарор ривожланиш мақсадлари мавзуларида инглиз тилида нутқ ва иншо ёзиш танловидир. Global Leadership English Challenge (GLEC) Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги юрисдикцияси остидаги нотижорат ташкилот бўлган “Келажакга умид” уюшмаси (ҲФA) томонидан ўтказилади.
GLEC мақсади иштирок этаётган талабалар замонавий глобал муаммолар ҳақида хабардор бўлиши ва уларни тушунишга қаратилган.
Танловда иштирокчилар долзарб масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришлари ва потенциал ечимларни таклиф қилишлари кутилади.
Иштирокчилар ўз мамлакатларида икки босқичдан: минтақавий саралаш босқичи ва минтақавий якуний раунддан бошланади ва сўнги якуний босқичдан ўтиш учун ғолиблар GLEC Глобал Конференцияси, онлайн бўлиб ўтадиган тўрт кунлик “Бирлашган Миллатлар ва Барқарор ривожланиш мақсадлари” номли халқаро илмий конференциясида иштирок этишга таклиф қилинади.
Глобал конференция иштирокчилари БМТнинг олий мансабдор шахслари, олимлари, элчилари, халқаро ташкилот экспертлари ва бошқа мамлакатлардан қатнашаётган талабалар билан учрашадилар. Ушбу тадбирлар орқали GLEC глобал муаммоларни ҳал қилишда келажакда етакчи бўлишни хоҳлайдиган иштирокчи талабалар учун илк қадам бўлиб хизмат қилади.
Саралаб олинган талабалар тасдиқланган тавсиянома билан керакли хужжатларни жорий йилнинг 17 декабрига қадар қуйдаги электрон манзилга юбориш керак: glec@hopetofuture.org
Саралаб олинган номзодлар шакли ва номзод учун ариза шакли илова қилинмоқда.
Батафсил маълумотни www.gleader.org веб-сайти орқали олишингиз мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

