Мамлакатимизда сўнгги беш йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг кўлами, шиддати ва кенг қамрови билан нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик сиёсатчи ва мутахассисларнинг ҳам эътиборини тортмоқда. Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиздаги янгиланиш ва ислоҳотлар ҳақида сўз кетганда жаҳон ҳамжамияти “Янги Ўзбекистон” деган иборани тилга олмоқда. Бундай эътироф ҳеч муболағасиз юртимиздаги шиддатли ўзгаришларга берилган муносиб баҳодир.


2021 йил 27 октябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси Ханянг университетининг халқаро алоқалар бўлими катта менежери Ким Бокюн билан онлайн учрашув бўлиб ўтган эди.
2021 йил 22 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 11:00 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти Жанубий Кореянинг Ханьянг университети ҳамкорлигида “Ҳанянг университети ERICA: таълим ва саноат тадқиқотлари учун янги стандарт ва нима учун у eрда ўқиш керак” мавзусида вебинар ташкил этилди. Мазкур вебинарни “Эл-юрт умиди” жамғармаси Жамғарма Ахборот хизмати раҳбари М.Содиқов олиб борди.
Вебинар давомида Жанубий Кореянинг Ханьянг университетининг фаолияти, таҳсил олиш, қандай дастурлар борлиги ва қайси соҳаларга эътибор бериш ва айнан нима учун Ханьянг университетини танлаш кераклиги ҳақида батафсил маълумот берилди.

Вебинарда қатнашиш учун 100 га яқин иштирокчилар, жумладан, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, студентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда барча қизиқувчилар иштирок этишди.
Вебинар давомида иштирокчилар Ханьянг университетининг таълим дастурлари бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олишди.
Мазкур вебинарнинг видеозаписини тез орада юклаймиз!
Жамғарма Ахборот хизмати

