Мамлакатимизда сўнгги беш йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг кўлами, шиддати ва кенг қамрови билан нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик сиёсатчи ва мутахассисларнинг ҳам эътиборини тортмоқда. Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиздаги янгиланиш ва ислоҳотлар ҳақида сўз кетганда жаҳон ҳамжамияти “Янги Ўзбекистон” деган иборани тилга олмоқда. Бундай эътироф ҳеч муболағасиз юртимиздаги шиддатли ўзгаришларга берилган муносиб баҳодир.
2021 йил 22 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 11:00 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти Жанубий Кореянинг Ханьянг университети ҳамкорлигида “Ҳанянг университети ERICA: таълим ва саноат тадқиқотлари учун янги стандарт ва нима учун у eрда ўқиш керак” мавзусида вебинар ташкил этилади.
Вебинарда олий таълим муассасалари раҳбар ҳодимлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари, мустақил изланувчилар, магистрантлар, талабалар ҳамда барча қизиқувчилар иштирок этишлари мумкин.
Вебинарда қатнашувчилар Жамғарма расмий сайтида белгиланган тартибда https://webinar.eyuf.uz рўйхатдан ўтишлари сўралади. Вебинар ингилиз тилида бўлиб ўтади.
Мазкур вебинар Жамғарма Ахборот хизмати бошчилигида олиб борилади. Биз билан бирга бўлинг ва бизни кузатишда давом этинг!
Zoom Meeting Link
https://us02web.zoom.us/j/87610661902?pwd=ZTlmTjlUU0Y5clVQb0JwNlJ3VmlvUT09
ID: 876 1066 1902
PW: 022796
Жамғарма Ахборот хизмати

