Азиз Ватандошлар!
Авваламбор барчангизни 2021 йил 18 ноябрда мамлакатимизда кенг нишонланадиган Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги билан чин қалбимиздан табриклаймиз!
Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон номи жаранглаган ҳар бир тадбирда Давлат байроғи баланд кўтарилиб, ватандошларимиз қалбида шу эл-юрт ва шу ватан фарзанди эканлигидан ифтихор ҳиссини туйишига олиб келмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан, Давлат байроғи фуқароларга ўз она Ватанидан киндик қони тўкилган тупроқдан ғурурланиш туйғусини уйғотиши, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги беқиёс аҳамиятини эътиборга олган ҳолда давлат рамзи қабул қилинган кунни мамлакатимизнинг барча ҳудудларда кенг нишонланиши белгилаб қўйилди.
Давлатимиз раҳбарининг хорижий давлатларга ташриф буюрганларида, ўзга давлатлар ҳудудида Ўзбекистон байроғини кўрганимизда, нуфузли халқаро спорт анжуманларида мамлакатимиз байроғи ҳилпираганда, ватан ҳиссини юракдан тўйган ҳар бир инсон борки, юрт байроғини муқаддас билиб, унинг ҳурмат ва шарафини чин қалбдан эъзозлайди. Зеро, миллий байроғимиз – мамлакатимизнинг суверинететининг олий рамзи бўлиб, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли сифатида намоён бўлади.
Ана шундай лаҳзаларда қалбимизда шу байроққа, унинг тимсолига она Ватанимизга бўлган чексиз ҳурмат, чуқур дахлдорлик ҳисси жўш ўради.
Дунёда миллатлар кўп, халқлар ва давлатлар кўп, лекин Ўзбекистон битта. Унинг байроғи ҳам ягона. Ана шу байроқ остида давлатимиз раҳбари раҳнамолигида халқимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт барпо этиш йўлида эзгу мақсадлар сари олға бораверамиз.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Эл-юрт умиди” жамғармаси жамоаси жонажон ватанимизнинг ҳар бир фуқаросини, хорижда фаолият олиб бораётган ватандошларимизни, шунингдек, хориждаги нуфузли университетларда ва илмий марказларда таълим олаётган Жамғармамиз стипендиатларини чин қалбдан табриклайди. Жамғарма стипендиатлари Ўзбекистон Республикасининг нуфузини ва имижини халқаро майдонда танитиш учун бор куч ғайратини, билим ва тажрибасини қўллашига, Давлатимиз байроғини юқори шоҳсупаларга кўтарилишида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишларига ишончимиз комил. Яқинлашиб келаётган ғурур ва ифтихор рамзи байроғимизни қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан барчангизни чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз.
Барчангизга байрам муборак бўлсин!

