Муддати: 2022 йил 31 январь
Сингапур Республикаси жорий йилнинг 14 –18 март кунлари “Иқлим ўзгаришига мослашиш ва уни юмшатиш стратегиялари (Climate change adaptation and mitigation strategies) мавзусида Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида ташкил эатиладиган қисқа муддатли онлайн (Zoom тизими орқали )ўқув курсига таклиф этади.
Ушбу курсда иштирок этиш учун номзодлар 2022 йил 31 январга қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб қилинади https://go.gov.sg/climatechange22 (батафсил йўриқнома илова қилинмоқда)
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Хориж томони талабларига мос равишда тўлиқ тўлдирилган анкеталарни номзодлар 31 январгача Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилишлари керак .
Қўшимча маълумот учун www.scp.gov.sg веб сайтида кўришингиз мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

