Мамлакатимизда “Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш”га қаратилган кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириш учун турли соҳа ва тармоқлар бўйича замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган, салоҳиятли, фидойи ва изланувчан мутахассис кадрларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Шунга кўра, давлатимиз раҳбари томонидан жамиятимизнинг билимли ва истеъдодли кадрларга бўлган эҳтиёжини узоқ муддатга қондириш, иқтисодиётни рақобатбардош мутахассислар билан таъминлаш мақсадида, таъсирчан ва изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
2021 йил 28 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:30 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти Канада давлатининг иммиграцияси, тижорат ва авиация бўйича эксперт Р. Собиров билан видеомулоқот бўлиб ўтган эди.
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 20:00 (Тошкент вақти) “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Канадада ўз фаолиятини олиб бораётган ватандошимиз, Канада давлатининг иммиграцияси, тижорат ва авиация бўйича эксперт Р.Собиров ҳамкорлигида “Канаданинг энг топ университетларига кириш учун нима қилиш керак” мавзусида вебинар ташкил этилди.

Ушбу вебинарда “Эл-юрт умиди” жамғармаси Жамғарма Ахборот хизмати раҳбари М.Содиқов ва Хорижда фаолият юритаётган ва қимматли тажрибага эга бўлган ватандошлар билан мулоқот қилиш бўлими бошлиғи Ж. Курязов қатнашишди.
Мазкур вебинарда Канадада ўз фаолиятини олиб бораётган ватандошимиз Р. Собиров Канадада таҳсил олиш тўғрисида, хусусан, қандай университетлар борлиги, уларга қандай қилиб топшириш, виза жараёнларида рад этилган бўлса нималар қилиш керак ҳақида батафсил маълумот берди.
Вебинар давомида иштирокчилар «Эл-юрт умиди» жамғармасининг таълим дастурлари бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олишди.

Ушбу вебинарда республикамиздан Канадада ўқиш истагини билдирган 100 дан ортиқ ёшлар Zoom платформаси орқали иштирок этдилар.
Мазкур вебинар YouTube каналамизда кўришингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=begKPPk9XBs
Бизни кузатишда давом этинг, янада қизиқарли вебинарламиз олдинда! Мазкур вебинар бўйича барча қатнашганларга миннатдорчилик билдирамиз!
Жамғарма Ахборот хизмати

