Жорий йилнинг 10 ноябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Ахмедов, Бўлим бошлиқлари, Ж.Исроилов, Ж.Курёзов ва Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни ўрнатиш ва протокол хизмати бўлимидан А.Э.Абдуллаева ҳамда АҚШнинг нуфузли университетлардан бири ҳисобланган Аризона университети раҳбарияти: Чет-эл талабаларини қабул қилиш бўлими директори Т.Туркер, Халқаро алоқалар бўлими вице-президенти Д.Палм ва Халқаро талабалар билан ишлаш бўйича директор Л.Кларк билан ZOOM платформаси орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад бугунги кунда мазкур университетда таълим олаётган 9 нафар Жамғарма стипендиатларининг ўқиш ҳолати, Жамғарманинг 3-стипендия танловида ғолибликни қўлга киритиб, 2022 йил январь ойидан бошлаб Аризона университетида таълим олиши режалаштирилган стипендиатларнинг ўқиш ва бошқа тўловлар учун чегирмалар берилиш масаласи муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Жамғарма томонидан буюртмачи ташкилотларнинг мақсадли буюртмасига асосан Аризона университетида давлат хизматчилари ҳамда ўрта бўғин мутахассислар учун қисқа муддатли офлайн ва онлайн малака ошириш ва стажировка ўтиш курсларини ташкил этиш юзасидан таклиф киритилиб университет бу масалада ҳам ёрдамга тайёрлигини билдирди.
Учрашув давомида “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбариятининг таклифига кўра 2021 йил декабрь ойининг биринчи ҳафтасида Аризона университети Халқаро талабалар билан ишлаш бўйича директор Людмила Кларкнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи ҳамда мазкур ташриф давомида Жамғарма томонидан АҚШга ўқиш мақсадида бораётган барча Жамғарма стипендиатларига мастер класс таништирув дарсларини ташкил этиб бериш ҳамда республикадаги олий таълим ташкилотлари битирувчилари учун вебинарлар ўтказиш масалалари муҳокама қилиниб, келишувга эришилди.
Учрашув якунида Аризона университети раҳбарияти билан Жамғарма ҳисобидан университетда таълим олишни режалаштирган стипендиат-ларнинг ҳар бир учун ўрта ҳисобда 20,000 (йигирма минг) АҚШ доллари миқдорида чегирмалар олишга келишиб олинди.
Томонлар учрашув якунида Америка Қўшма Штатларининг Аризона университети раҳбарияти, Халқаро талабалар билан ишлаш бўйича директор Людмила Кларкнинг 2021 йил декабрь ойининг биринчи ҳафтасида Ўзбекистонга ташриф буюришига келишиб олинди.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

