Муддати: 2021 йил 18 декабрь
Прага таълим маркази Чехия Республикаси давлат университетларида олий маълумот олишга қаратилган хорижий абитуриентлар ўртасида грант ўринлари танловини ташкил қилади ва молиялаштиради.
Грантга саралаш муайян мавзулар бўйича иштирокчиларнинг ёзма ишлари танлови ва тест топшириғидан иборат 2 босқичда ўтказилади. Ўрта таълим муассасалари (мактаб, гимназия, лицей ва бошқалар) ўқувчилари ва ўрта махсус ўқув юртлари (коллеж, техникум ва бошқалар) ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.
Тафсилотлар: bit.ly/3lWxxwg
Жамғарма Ахборот хизмати

