Жорий йилнинг 3 ноябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Ахмедов, Бўлим бошлиқлари, И.Турсунқулов, Ж.Курёзов ва Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни ўрнатиш ва протокол хизмати бўлимидан А.Э.Абдуллаева ҳамда АҚШда жойлашган нуфузли университетлардан бири ҳисобланган Колорадо давлат университети раҳбариятидан Nathan Duggins ва Stene Verhulst ўртасида бевосита ZOOM платформаси орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Колорадо давлат университети (Colorado State University) 1870 йил ташкил этилган. Бугунги кунда унда 23500 дан ортиқ талабалар таҳсил олади ва улардан 1200 нафардан ортиғи чет эллик талабалардир. Колорадо штати университети ўз талабаларига турли соҳаларда 1500 дан ортиқ мутахассисликларни таклиф этиб келмоқда. Университет битирувчилари орасида штат губернаторлари, йирик корпорациялар президентлари ва бошқа кўплаб таниқли шахслар бор.
Университет доимий равишда “News and World Report’s rankings” рейтингида “Американинг энг яхши университетлари” рейтингида юқори даражадаги университет сифатида ўрин эгаллайди ва яқинда “Барқарор ривожланишни ўрганиш, баҳолаш ва рейтинг тизими” бўйича, барқарор ривожланиш бўйича 1-ўринни эгаллади. Юқумли касалликлар, тоза энергия технологиялари, атроф-муҳит ва қишлоқ хўжалиги ҳамда биомедицина технологиялари тадқиқотлари учун ҳар йили университетга 300 миллион доллардан ортиқ маблағлар жалб этилади.
Колорадо давлат университети Америка Қўшма Штатлардаги энг нуфузли тадқиқот университетларидан бири ҳисобланиб, ветеринария тиббиёти ва терапияси йўналишида (QS-14), журналистика, қишлоқ хўжалиги йўналишида (QS-46) ўринни эгаллаган.
Учрашувдан асосий кўзланган мақсад 3-стипендия танловида ғолибликни қўлга киритган 141 нафар “Жамғарма стипендиати”лари ичида
2 нафар Колорадо давлат университетида таълим олишни режалаштирган стипендиатлар учун ўқиш ва бошқа тўловлар учун чегирмалар берилиши муҳокама қилинди.
Шунингдек, Жамғарма томонидан Колорадо давлат университетига бораётган “Эл-юрт умиди” жамғармасининг стипендиатларига барча дастурлар бўйича маълум миқдорда грант ажратишда ёрдам кўрсатиш каби таклифлар илгари сурилди.
Шу билан бирга, Жамғарма томонидан Колорадо давлат университетида давлат хизматчилари ҳамда ўрта бўғин мутахассислар учун қисқа муддатли офлайн ва онлайн малака ошириш ва стажировка курсларини ташкил этиш юзасидан таклиф киритилиб университет бу масалада ҳам ёрдамга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида Колорадо давлат университети раҳбарияти Жамғарма ҳисобидан университетда таълим олишни режалаштирган стипендиатларнинг ҳар бири учун ўрта ҳисобда 10,000 (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида чегирмалар тақдим этишга келишиб олинди.
Томонлар учрашув якунида ҳамкорликда ташрифлар амалга оширишга ва меморандум имзолашга келишиб олишди.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

