Tesla 2022 стажировка дастурида қатнашиш учун дунё бўйлаб барча талабалар ариза топширишлари мумкин. Тесланинг 2022 йилги стажировка дастури талабаларга дунёдаги энг яхши ва энг ёрқин «ақл»лар билан ишлаш ва Теслада бирга ўсиш имконини беради. Ирқи, миллати, жинси, ёши ва динидан қатъи назар барча дастурда қатнашиш ҳуқуқига эга. Тесла амалиёт дастури ҳамма учун тенг имконият тақдим этади. Номзодлар иқтидори, ақлий салоҳияти ва қобилиятига кўра танлаб олинади.
Тесланинг иш услуби ва маданияти жуда инновацион ва самаралидир. Теслада стажировка ўтайдиган талабалар ўз билимларини яхшилашлари ва кўникмалари ҳамда қобилиятларини ижобий тарзда ривожлантиришлари мумкин. Тесладаги ушбу стажировка юқори ҳақ тўланадиган дастур ҳисобланади.
Амалиётда қатнашиш учун талабалар бакалавриат ёки бошқа таълим даража дастурларида ўқиётган бўлишлари керак. Амалиётнинг яна бир энг яхши жиҳати шундаки, Тесла нафақат иқтидорли талабаларга амалиёт ўташ имконияти беради, балки етарли даражада истеъдодли, аммо талаба бўлмаган номзодларни ҳам дастурни ўташга таклиф қилади.
Тесла амалиёт дастури тафсилотлари:
Ташкилот: ТEСЛА;
Дастур тури: стажировка;
Харажатлар: тўлиқ қопланади;
Ким учун: халқаро талабалар учун;
Ҳужжат топшириш учун сўнгги муддат: доим.
Батафсил: https://www.tesla.com/careers/internships
Жамғарма Ахборот хизмати

