Мамлакатимизда “Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш”га қаратилган кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириш учун турли соҳа ва тармоқлар бўйича замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган, салоҳиятли, фидойи ва изланувчан мутахассис кадрларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Шунга кўра, давлатимиз раҳбари томонидан жамиятимизнинг билимли ва истеъдодли кадрларга бўлган эҳтиёжини узоқ муддатга қондириш, иқтисодиётни рақобатбардош мутахассислар билан таъминлаш мақсадида, таъсирчан ва изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
2021 йил 28 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:30 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти Канада давлатининг иммиграцияси, тижорат ва авиация бўйича эксперт Р. Собиров билан видеомулоқот бўлиб ўтган эди.
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 20:00 (Тошкент вақти) “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Канадада ўз фаолиятини олиб бораётган ватандошимиз, Канада давлатининг иммиграцияси, тижорат ва авиация бўйича эксперт Р.Собиров ҳамкорлигида “Канаданинг энг топ университетларига кириш учун нима қилиш керак” мавзусида вебинар ташкил этилади.

Вебинарда олий таълим муассасалари раҳбар ҳодимлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари, мустақил изланувчилар, магистрантлар, талабалар ҳамда барча қизиқувчилар иштирок этишлари мумкин.
Вебинарда қатнашувчилар Жамғарма расмий сайтида белгиланган тартибда https://webinar.eyuf.uz рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Вебинар Zoom платформаси орқали ўтказилади. Zoom линки ижтимоий тармоқларда тарқатилади, уланиб олишни унутманг: https://t.me/elyurtumidifoundation
Мазкур вебинар Жамғарма Ахборот хизмати бошчилигида олиб борилади. Биз билан бирга бўлинг ва бизни кузатишда давом этинг!
Линк: https://us02web.zoom.us/j/5633264460?pwd=cDEwVDA4dHJmYVFMWDBjT2ljajhOdz09
Идентификатор: 563 326 4460
Код : 123456
Жамғарма Ахборот хизмати

