Жорий йилнинг 26 октябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида Жамғарма ижрочи директори А.Ш.Бекмуродов ва Испаниядаги “GEDEPSA” компаниясининг асосчиларидан бири Алехандро Пастрана Молеро ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Жамғарма томонидан ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Ж.Ахмедов, Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни ўрнатиш ва протокол хизмати бўлимидан A.Э.Абдуллаева иштирок этди.
Испаниялик меҳмон Президент сайлови жараёнида хорижий кузатувчи сифатида иштирок этиш учун республикамизга ташриф буюрган.

«GEDEPSA» 1982-йилда Мадридда асос солинган бўлиб, компания сув ва экология соҳасида ихтисослашган ва Испания ҳамда бошқа хорижий давлатлардаги, хусусан «Getinsa» (Испания), «Ductus» (Германия), «Keula» (Германия), «VonRoll de Suiza» (Швейцария), «GS Inima» (Испания) каби бир қатор йирик сув ва атроф-уҳит компаниялари-нинг вакили ҳисобланади. Компания Венгрия, Чехия, Қозоғистон, Арманистон ва Грузия каби давлатларда ўз ваколатхоналарига эга.
Шунингдек, «GEDEPSA» Испаниянинг сув-экология, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларида фаолият юритувчи бошқа йирик компаниялар, таълим ва илмий муассасалар билан лойиҳаларни амалга оширади.

A. П. Молеро Ўзбекистонда таълим дастурлари ва лойиҳаларини илгари суришда фаол иштирок этиб келмоқда.
Учрашув давомида испаниялик меҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев бошчилигида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, А.П.Молеронинг сўзларига кўра, республика раҳбари томонидан ўқув жараёнига хорижий ўқитувчилар ва мутахассисларни жалб этиш, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро икки томонлама ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганига юқори баҳо берди. Бундан ташқари, Алехандро Пастрана Молеро бўлиб ўтган президент сайловлари жараёни юқори савияда ташкил этилганлиги ва эркин, шаффоф рақобатли ва транспарент бўлганини таъкидлаб ўтди.
Учрашув сўнгида Жамғарма ва Алехандро Пастрана Молеро билан биргаликда келгусида таълим жараёнига оид вебинар, кўргазма ва семинарлар ўтказилишга келишиб олинди.

Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

