Жорий йилнинг 26 октябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида Жамғарма ижрочи директор А.Ш.Бекмуродов ва Европа Осиё тадқиқотлари институти директори Лин Готальс ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Жамғарма томонидан ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Ж.Ахмедов, Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни ўрнатиш ва протокол хизмати бўлимидан A.Э.Абдуллаева иштирок этди.
Белгиялик меҳмон Ўзбекистоннинг таклифига мувофиқ 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайлови жараёнида хорижий кузатувчи сифатида иштирок этиш учун республикамизга ташриф буюрган.

Европа Осиё тадқиқотлари институти Брюсселда жойлашган етакчи таҳлил маркази бўлиб, 1989-йилда ташкил этилганидан буён Европа Иттифоқи-Осиё муносабатларига ихтисослашган. ЕОТИнинг мақсади тадқиқотлар орқали Осиё ва Европа ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган, шунингдек, билим алмашинуви платформаси ва сиёсатчилар, академиклар ва таҳлил марказлари, фуқаролик жамияти ва корпоратив ташкилотлар ўртасида мулоқот учун форум бўлиб хизмат қилади. Географик жиҳатдан ЕОТИ сиёсатнинг кенг доирасини қамраб олган Жанубий Осиё, Шимоли-Шарқий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё ва Марказий Осиёга қаратилган.
Лин Готальс Ўзбекистонда бўлиб ўтган президент сайловлари жараёни ҳақида гапирар экан, сайлов юқори савияда шаффоф ўтказилганини таъкидлаб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

Мулоқот давомида Лин Готальс Ўзбекистондаги ёш мутахассисларнинг илмий тадқиқод ўташида ҳамда давлат хизматчилари ва мутахассислар учун қисқа муддатли малака ошириш ва стажировка курсларини ташкил этишда Европа Осиё тадқиқотлари институти амалий ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Учрашувда томонлар ҳамкорликнинг истиқболлари келажакда Жамғарма стипендиатлари Белгиянинг нуфузли университетларида таълим олиш имкониятлари масаласи муҳокама қилишди.
Мазкур учрашув сўнгида Лин Готальс Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтиришдан Белгия томони ҳам манфаатдор эканлигини таъкидлаб ўтди.
Томонлар учрашув якунида мулоқотларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

