2021 йил 25 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди.
Марказий сайлов комиссиясининг сайловнинг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжумани онлайн тарзда намойиш этилди. Дастлабки натижаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ш.М. Мирзиёев сайловда қатнашганлар умумий сонининг 80,1 фоиз овози билан ғалаба қозонгани эълон қилинди.
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалабаси билан, “Эл-юрт умиди” жамғармаси жамоаси самимий табриклайди. “Humo Arena” мажмуасида бўлиб ўтган тадбирда Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, ўзига билдирилган юксак ишонч учун халқимизга миннатдорлик билдирди.
Шундай улуғ халқнинг ишончи мен учун катта бахт! Менга шунча ишонч билдириб, қўллаб-қувватлагани учун барча партиядошларимга, ёшларга, азиз фарзандларимга, мунис оналарим ва нуроний оталаримизга таъзим қилиб, раҳмат айтаман. Бу ишонч менга куч бағишлайди. Шу билан бирга, ички дунём билан сезаманки, бу жуда катта масъулият ва жавобгарлик, - деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалабага эришгани билан самимий қутлаб, мамлакатимиз фаровонлиги ва равнақини таъминлаш йўлидаги фаолиятига катта муваффақиятлар тилаймиз.
Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси хабарига кўра, президент сайловининг дастлабки натижалари бугун Тошкент вақти билан соат 16:00 да МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев томонидан эълон қилинди.
Манба: https://president.uz/uz/lists/view/4731
Жамғарма Ахборот хизмати

