Италиялик меҳмон Ўзбекистоннинг таклифига мувофиқ 24 октябрь куни бўлиб ўтган Президент сайлови жараёнида хорижий кузатувчи сифатида иштирок этиш учун бизнинг мамлакатга ташриф буюрган.
Италиялик меҳмон Ўзбекистонда Президент сайлови жуда юқори даражада ташкил этилгани, аҳолининг сайлов жараёнларида фаол ишкирок этиб, ўзининг сайлов ҳуқуқидан яхши фойдаланаётгани ва бунда оммавий ахборот воситалари ҳам ушбу жараёнларни кенг ёритиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. “Америка овози”, “Ўзбекистон 24” ва бошқа оммавий ахборот воситаларига интервьюлар бериб, ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Шу билан бирга, Италиялик меҳмон сўнги йилларда Ўзбекистонда жадал ижтимоий-иқтисодий ўсиш ҳақида ўзининг илиқ фикрларини айтиб ўтди. Айниқса қисқа муддатда қурилиш ва муҳандислик соҳасида амалга оширилган ишларнинг кўламидан ҳайратда эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Келгусида икки мамлакат ўртасида сиёсий-иқтисодий алоқаларни бунданда ривожланишига ишонч билдирди.
Жамғарма Матбуот хизмати

