Жорий йилнинг 21 октябрь куни «Эл-юрт умиди» жамғармасида Жамғарманинг ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Ж.Ахмедов, Таълим дастурлари бўйича стипендия танловларини ташкил этиш бўлими бошлиғи И.М.Турсунқулов,халқаро алоқалар ва протокол бўлими бош мутахассиси A.Э.Абдуллаева ва хорижда стипендиатлар таълим олишини ташкил этиш бўлими бош мутахассиси Ж.Н.Исроилов АҚШнинг Колумбия шаҳрида жойлашган нуфузли университетлардан бири ҳисобланган Миссури университетининг халқаро дастурлар бўйича ректор ўринбосари, доцент Мэри Стэгмэер билан учрашув бўлиб ўтди.
Миссури университети AҚШнинг Колумбия штатида жойлашган жамоат тадқиқот университети ҳисобланади. У 1839 йилда ташкил этилган бўлиб, Миссисипи дарёсининг ғарбий соҳилидаги биринчи давлат университетидир. Миссури университети ўз штатининг энг йирик университети ва бу ерда AҚШнинг барча штатларидан ҳамда дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларидан 30 минг талаба 270 мутахассислик бўйича таҳсил олади.

Бўлиб ўтган мазкур учрашувда томонлар ҳамкорликнинг истиқболлари, келажакда Жамғарма стипендиатларининг ушбу университетида таълим олиш имкониятлари, талаба алмашиниш дастурларини ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, Жамғарма томонидан Миссури университетида давлат хизматчилари ҳамда ўрта бўғин мутахассислар учун қисқа муддатли офлайн ва онлайн малака ошириш ва стажировка курсларини ташкил этиш юзасидан таклиф киритилиб, университет раҳбарияти бу масалада ҳам ёрдамга беришга тайёрлигини маълум қилди.
Ушбу учрашув сўнгида Миссури университети раҳбарияти Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириб, келгусида Ўзбекистоннинг таълим ва бошқа соҳаларини ривожлантиришга ёрдам беришини таъкидлаб ўтди. Томонлар учрашув якунида ҳамкорликда ташрифлар амалга оширишга ва меморандум имзолашга келишиб олинди.

Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

