WEBINAR: 2020 йил 12 июнь соат 15.00да "Эл-юрт умиди" жамғармаси қошидаги Халқаро экспертлар кенгаши аъзолари Воҳиджон Ўринов (Канада) ва Александр Акимов (Австралия) иштирокида Республика Олий таълим кенгаши билан ҳамкорликда Канада ва Австралия давлатлари етакчи университетлари тажрибалари асосида “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида кредит-модуль тизимини жорий этиш имкониятлари” мавзусидаги вебинар ташкил этилмоқда.
Вебинарнинг мақсади - Ўзбекистонда олий таълим тизимида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларга, хусусан, олий таълим муассасаларида кредит-модуль тизимини жорий этишда Канада ва Австралия университетларида жорий этилган моделларнинг асосий хусусиятлари ва амалий механизмларини ўрганиш асносида эксперт маслаҳатларини беришдан иборат.
Вебинар ОТМлар ректорлари, проректорлари, деканлари, кафедралар мудирлари ҳамда барча қизиқувчи профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчилар учун мўлжалланган.
"Эл-юрт умиди" жамғармаси ва Республика Олий таълим кенгаши барча қизиқувчиларни вебинарга таклиф этиб қолади.
Ҳурматли қизиқувчилар. Вебинарнинг кун тартиби илова қилинмоқда.

ZOOM дастури орқали конференцияга уланиш: http://zoom.us/j/2026300504
Идентификатор: 202 6300 504
Пароль: кўрсатилмаган.
Жамғарма Матбуот хизмати

