Жорий йилнинг 19 октябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Ахмедов, бўлим бошлиқлари, И.Турсунқулов, Ж.Исроилов, Ж.Курёзов АҚШда жойлашган нуфузли университетлардан бири ҳисобланган Аризона университети раҳбарияти Чет-эл талабаларини қабул қилиш бўлими директори Т.Туркер, Халқаро алоқалар бўлими витса-президенти Д.Палм ҳамда Халқаро талабалар бўлими директори Л.Кларк билан билан бевосита ZOOM платформаси орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувдан асосий кўзланган мақсад университетда бугунги кунда таълим олаётган Жамғарма стипендиатларини ўқиш ҳолати,
3-стипендия танловида ғолибликни қўлга киритган 141 нафар “Жамғарма стипендиати”лари ичида Аризона университетида таълим олишни режалаштирган стипендиатлар учун ўқиш ва бошқа тўловлар учун чегирмалар берилиши муҳокама қилинди.
Шунингдек, университет раҳбарияти томонидан АҚШда ўқиш мақсадида бораётган барча “Эл-юрт умиди” жамғармасининг стипендиатларига таништирув дарсларини ташкил этиб бериш, Жамғарма орқали Аризона университетида таҳсил олаётган талабаларни қўллаб-қувватлаш, улар дуч келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш каби таклифлар илгари сурилди.
Шу билан бирга, Жамғарма томонидан Аризона университетида давлат хизматчилари ҳамда ўрта бўғин мутахассислар учун қисқа муддатли офлайн ва онлайн малака ошириш ва стажировка курсларини ташкил этиш юзасидан таклиф киритилиб университет бу масалада ҳам ёрдамга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида Аризона университети раҳбарияти Жамғарма ҳисобидан университетда таълим олишни режалаштирган стипендиатларнинг ҳар бир учун ўрта ҳисобда 20,000 (йигирма минг) АҚШ доллари миқдорида чегирмалар тақдим этишга келишиб олинди.
Томонлар учрашув якунида ҳамкорликда ташрифлар амалга оширишга келишиб олинди.
Жамғарма Ахборот хизмати

